Ру Ўз Uz

Ёшлар ва хотин-қизлар учун яхши янгилик: Давлат хизматлари агентлиги 400 та янги иш ўрин очмоқда.

views 23 Октябрь 2020
views 4286

Янги иш ўринларни ташкил этишдан асосий мақсад — халқимизга давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва тезкорлигини таъминлаш, Марказлардаги навбатларни олдини олиш этиб белгиланди.

 

Очилаётган иш ўринларининг 152 нафари шаҳарларда, қолгани эса, яъни 62 % (248 та иш ўрни) эҳтиёжга кўра аҳоли оқими энг кўп бўлган, шу жумадан қишлоқ жойларда ташкил этилмоқда.

 

Ишга кириш шаффоф танловлар асосида амалга оширилади.

 

Давлат хизматлари марказлари ходимлари замонавий компьютер ва электрон ахборот тизимларидан эркин фойдалана олиши шарт.

 

Биз билан биргаликда халқимизга хизмат қилишдек масъулиятли вазифани адо этишга тайёр бўлсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларига ҳаволада келтирилган манзиллар орқали электрон шаклда мурожаат қилишингиз мумкин (https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlari-agentligi-va-uning-hududiy-boshqarmalari-bilan-qayta-aloqa).

 

Маълумот учун: Агентлик тизимидаги мутахассисларнинг 70 %, яъни аксарият қисмини ёшлар ташкил қилади, ДХАда фаолият юритаётган 3,5 мингга яқин ходимларнинг 43 фоизидан ортиғини аёллар ташкил этади.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!