Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

2020 йил феврал ойида ўтказилган сўров натижалари

views 04 Март 2020
views 4180

Давлат хизматлари агентлиги томонидан Давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, фуқароларнинг розилигини ошириш учун ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда турли сўровлар ўтказилади.

 

Улар ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни аниқлашга ёрдам беради.

 

Бундан ташқари, биз респондентлардан Давлат хизматлари марказларида яна қандай хизматлардан фойдаланиш истакларини сўрадик.

 

Икки ҳафталик сўров натижаларига кўра, аксарият респондентлар ДХМлар орқали фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортини олиш бўйича хизматларни жорий этиш, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун ускуналар ўрнатиш истагини билдирдилар.

 

Шунингдек, ходимлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг сифати тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

 

Қуйидаги инфографикада сиз аҳоли фикрлари натижалари билан танишишингиз мумкин.

 


 

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!