Ру Ўз Uz

Аффинаж фаолиятини лицензиялаш

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага:

- ўлчаш воситалари (тарози) киёслашдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар;

- объектнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мослиги тўғрисидаги маълумотлар;

- объектнинг техник мустахкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати техник қўриқлаш марказига уланганлиги хакидаги маълумотлар;

- прекурсорлар айланмаси, уларлан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлик бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақидаги маълумотлар;

- давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;

- аризага мавхуд асбоб-ускуналар ва техвологиялар рўйхати илова килинади.

Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

- юридик шахснинг манзил, СТИР, лицензия бўйича фаолияти амалга ошириладиган жой, алоқа маълумотлари;

- объект бўйича тегишли ҳуқуқлар (мулк ёки ижара) бўйича маълумотлар;

- ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар (сертификат рақами, санаси ва муддати);

- объекrнинг ёнгин хавфсизлиги бўйича текширган орган номи, хулосаси рақами, санаси;

- объектнинг техник мустаҳкамлиги бўйича текширган орган номи, хулосаси рақами;

- прекурсорлар айланмаси, уларлан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлик бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг рақами ва серияси, санаси, муддати;

- давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасининг рақами ва серияси, санаси, муддати;

- хизмат кўрсатувчи банк номи, МФО коди, ҳисобрақами маълумотлари;

Агар вакил орқали ариза берилса, вакилнинг шахсини ва ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат ва унинг СТИР маълумотлари.

Тўлов миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдоринининг 5 баравари;

базавий ҳисоблаш миқдоринининг 5 баравари.

Муддат:

8 иш куни.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech