Ру Ўз Uz

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Сўровнома тўлдирилади.

Сўровномада қуйидагилар кўрсатилади:

Талабгор номи, почта манзили, Божхона омбори ташкил этилаётган манзил, Лицензияланадиган фаолият тури (очиқ, ёпиқ), СТИР, ОКEД, Ҳисоб рақами, Хизмат кўрсатаётган банк номи.

лицензия даъвогари эга бўлган ва эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг (шунингдек, ёндош ҳудудларнинг) сифатли тарҳи ва чизмаси;

бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.

Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгиланганда Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ, қуйидагилар тақдим қилинади:

пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

товарларни гаровга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

банк кафолатини тақдим этилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталанганлиги ҳақидаги ҳужжат;

кафиллик ҳақидаги ҳужжат.

Тўлов миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари

Муддат:

22 кун

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech