Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Экология

Хизмат тури Тақдим этиладиган
маълумотлар
Муддати Тўлов
(базавий ҳисоблаш миқдорида)
Норматив-хукукий хужжат

1

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш

Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчиларнинг ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

10 иш куни

БҲМнинг 30 %

https://lex.uz/ru/docs/3646578

2

Қизил китобга киритилмаган ёввойи ўсимликларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт, СТИР.

 

Юридик шаҳс бўлганида — тегишли тасдиқловчи ҳужжат, СТИР.

 

Турлар бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ўсимликларнинг, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари миқдори ва сони.

 

Ботаника коллекцияларини четга олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир нусхасининг сони, мамлакат, шаҳар ёки олиб кириш жойи, асоси — ёввойи ўсимликнинг қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ёввойи ўсимликларни қонуний ғамлаш (тўплаш) олишга рухсатноманинг тартиб рақами).

15 иш куни

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 баравари;

 

Юридик шахслардан БҲМнинг  0,2 баравари;

 

Хорижий фуқаролардан – CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун – 10 АҚШ доллари

https://lex.uz/ru/docs/2485765

3

Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт, СТИР.

 

Юридик шаҳс бўлганида — тегишли тасдиқловчи ҳужжат, СТИР.

 

Ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами, ўқ отар қуролни олиб юриш ва сақлашга ички ишлар органлари рухсатномасининг тартиб рақами (агар отиш кўзда тутилса);

 

Ҳайвонларни тутишнинг мақсади;

 

Балиқ ва бошқа сув организмларини тутишда — тутиш қуроллари, сузиш воситалари;

 

Ҳайвонларни тутиш муддатлари, жойи (вилоят, туман), усули (тутиш, отиш), тирик ҳайвонлар учун муқим ёки вақтинчалик ушлаб туриш шароитлари.

 

Ҳайвонларни саноат мақсадида тутиш ҳолларида, агар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, аризага етказиб бериш шартномалари (шартнома) нусхаси илова қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олишга рухсатномалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилигига биноан, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:

 

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт, СТИР;

 

Юридик шаҳс бўлганида — тегишли тасдиқловчи ҳужжат, СТИР;

 

Ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами;

ҳайвонларни тутишнинг мақсади;

 

балиқ ва бошқа сув организмларини тутишда — тутиш қуроллари (тўрлар, ёйма тўрлар ва бошқалар, уларнинг сони, катаклар ўлчами), сузиш воситалари (катерлар, қайиқлар, моторлар ва бошқалар);

 

ҳайвонларни тутиш муддатлари;

 

ҳайвонларни тутиш жойи (вилоят, туман);

 

тутиш усули (тутиш, отиш).

15 иш куни

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 баравари;

 

Юридик шахслардан БҲМнинг 0,2 баравари;

 

Хорижий фуқаролардан – CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун – 10 АҚШ доллари

https://lex.uz/ru/docs/2485765

4

Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт, СТИР;

 

Юридик шаҳс бўлганида — тегишли тасдиқловчи ҳужжат, СТИР;

 

Ҳайвонот дунёси объектларини (кейинчалик табиатга қўйиб юбориш учун урчитиш, илмий тадқиқотлар, тижорат мақсадлари ва бошқалар) ёки коллекцияларни сақлашнинг мақсади;

 

турлари (кичик турлари, агар дурагай бўлса — ота-оналарининг турлари кўрсатилади) бўйича сони кўрсатилган тирик ҳолдаги ҳайвонларнинг, ҳайвонот дунёси объектлари коллекцияларининг рўйхати;

 

Коллекция препаратларини консервациялаш тури;

 

Ҳайвонот дунёси объектлари ва коллекцияларининг келиб чиқиши (сотиб олиниши);

 

Питомникда ҳайвонларнинг қайси авлоди мавжудлиги;

 

Ҳайвонларни сақлаш шароитлари;

 

Ҳайвонлар белгисининг мавжудлиги;

 

8. Ветеринария хизматининг мавжудлиги.

15 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/2485765

5

Озонни бузувчи моддаларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома бериш

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспорти учун битим;

 

Озонни бузувчи моддаларнинг утилизацияси ёки тикланишини амалга оширган ихтисослаштирилган ташкилотнинг етказиб берилган ҳажмлар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномаси (аввал ишлатилган ва тикланган озонни бузувчи моддалар Ўзбекистон Республикасига импорт қилинганда тақдим этилади);

 

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

 

Импорт қилинаётган озонни бузувчи моддаларнинг таркиби, экспортни амалга ошираётган мамлакат томонидан берилган лицензиядан нусха.

7 (20 иш куни)

БҲМнинг 1 баравари 

https://lex.uz/ru/docs/3500049

6

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт, СТИР;

 

Юридик шахс бўлганида — тегишли тасдиқловчи ҳужжат, СТИР;

 

Ҳайвонот дунёси объектларини (кейинчалик табиатга қўйиб юбориш учун урчитиш, илмий тадқиқотлар, тижорат мақсадлари ва бошқалар) ёки коллекцияларни сақлашнинг мақсади;

 

турлари (кичик турлари, агар дурагай бўлса — ота-оналарининг турлари кўрсатилади) бўйича сони кўрсатилган тирик ҳолдаги ҳайвонларнинг, ҳайвонот дунёси объектлари коллекцияларининг рўйхати;

 

Коллекция препаратларини консервациялаш тури;

 

Ҳайвонот дунёси объектлари ва коллекцияларининг келиб чиқиши (сотиб олиниши);

 

Питомникда ҳайвонларнинг қайси авлоди мавжудлиги;

 

Ҳайвонларни сақлаш шароитлари;

 

Ҳайвонлар белгисининг мавжудлиги;

 

15 иш куни

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 баравари;

 

Юридик шахслардан БҲМнинг 0,2 баравари;

 

Хорижий фуқаролардан – CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун – 10 АҚШ доллари

https://lex.uz/ru/docs/2485765

7

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат бериш

Ариза берувчи ҳақида паспорт маълумотлари, юридик шахс тўғрисидаги СТИР, МФО, ИФУТ, ҳисоб рақами, хизмат кўрсатувчи банк номи;

 

Объект ҳақида маълумот:

 

Кесиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони;

 

Дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча, уй);

 

Кесишдан мақсад кўрсатилади.

5 иш куни

БҲМнинг 30 % 

https://lex.uz/ru/docs/3646578

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!