Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

ФҲДЁ

Хизмат тури Тақдим этиладиган
маълумотлар
Муддати Тўлов
(базавий ҳисоблаш миқдорида)
Норматив-хукукий хужжат

1

Адлия органлари ФХДЁ органларидан чиқадиган ҳужжатларга апостиль қўйиш

Паспорт;

 

Хорижий давлат — хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенциянинг (Гаага, 05.10.1961 й.) қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат;

 

Расмий ҳужжатлар апостиль қўйиш учун асл нусхаларда ёки ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал тасдиқланган нусхаларда.

5 иш куни

БҲМнинг 20 % 

https://lex.uz/ru/docs/4202186

2

ФХДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш

Паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

 

Тегишли ҳолатларда марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари, қонуний вакил бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

1 иш соати

БҲМнинг 5 %

https://lex.uz/ru/docs/4202186

3

Туғилганликни қайд этиш

Сўровнома тўлдирилади;

ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома).

Бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат ўтказиб юборилганда — туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.

Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган алоҳида ҳолатларда ота ёки она ҳақида маълумотлар никоҳ тузилганлиги ёки аввалги болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари асосида кўрсатилади.

Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.

Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилгандан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда туғилган ва унинг туғилганлиги консуллик муассасаси томонидан қайд этилмаган тақдирда белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган бола туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.

3 иш куни

БҲМнинг 15 % 

 

*2021 йил 1 февралдан кейин туғилган болаларнинг туғилганлигини қайд этишда йиғим фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулидан чегириб қолинади.

https://lex.uz/ru/docs/4202186

4

Ўлимни қайд этиш

Вафот этган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари:

 

Паспорти;

 

Ҳарбий хизматчилар учун–ҳарбий хизматга алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжати;

 

16 ёшгача бўлган вафот этган шахснинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси) ёки суднинг шахсни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилувчи қарори;

 

Ўн олти ёшдан ошган вафот этган шахснинг ўлимини қайд этишда шахсини тасдиқловчи ҳужжати;

 

Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ёки суднинг шахсни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори.

 

Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома (маълумотнома) берилган вақтдан бир йилдан кейин бўлган муддатда мурожаат этилганида – вафот этган шахснинг ўлим содир бўлган жойдаги тегишли ФҲДЁ органидан унга нисбатан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги ҳақидаги маълумотнома тақдим этилади.

1 соат

Бепул

2018 йил 30 майда тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бериш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг вақтинчалик Маъмурий регламенти

5

Такрорий гувоҳномалар бериш

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар;

 

Бошқа шахслар номидан мурожаат қилса — нотариал тасдиқланган ишончнома;

 

Чет элда яшовчи фуқаро томонидан берилган ҳамда чет тилида тузилган ишончнома белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган бўлиши лозим.

1 иш куни

Герб йиғими БҲМнинг 15 %;

 

Давлат божи БҲМнинг 15 %.

2018 йил 30 майда тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бериш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг вақтинчалик Маъмурий регламенти

6

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини тиклаш

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун:

Тегишли ФҲДЁ архивининг талабгорнинг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолганлик сабаларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси, талабгорнинг паспортининг нусхаси, ота-онасининг паспортлари нусхалари, агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотномалар, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги (ота-онасининг ва ўзининг) маълумотномалар, ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг (улар бўлса) туғилганлик тўғрисидаги маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар.

 

Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун:

Тегишли ФҲДЁ архивининг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолиш сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси, паспортларнинг нусхалари, болаларининг (улар бўлса) туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома)лари, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа қўшимча ҳужжатлар.

 

Никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун:

Тегишли ФҲДЁ архивининг никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги (йўқолганлик сабаблари кўрсатилган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси, паспортнинг нусхаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги белги қўйилган маълумотнома, илгариги никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

10 иш куни

Герб йиғими БҲМнинг 15 % ;

 

Давлат божи БҲМнинг 10 % .

2018 йил 30 майда тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш ва у билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бериш тартиби бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг вақтинчалик Маъмурий регламенти

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!