Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Кўчмас мулк

Хизмат тури Тақдим этиладиган
маълумотлар
Муддати Тўлов
(базавий ҳисоблаш миқдорида)
Норматив-хукукий хужжат

1

Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида маълумотлар.

 

Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумотлар.

 

Ипотека шартномаси илова қилинади.

1 иш куни

БҲМнинг 1,25 баравари 

https://lex.uz/ru/docs/4977684

2

Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (Турар)

Жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида маълумотлар.

 

Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумотлар киритилади.

 

Ижара шартномасининг асл нусхаси.

1 иш куни

БҲМнинг 1,25 баравари 

https://lex.uz/ru/docs/4977684

3

Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (Нотурар)

Жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида маълумотлар.

 

Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумотлар.

 

Ижара шартномасининг асл нусхаси.

1 иш куни

БҲМнинг 1,25 баравари 

https://lex.uz/ru/docs/4977684

4

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувнинг асл нусхаси.

2 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/4977684

5

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш

Нотариал тасдиқланган бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномасининг асл нусхаси.

 

Ер участкасига, бино ва иншоотларга ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар.

 

Бино ва иншоотларга ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар суднинг қарорига мувофиқ ўтган тақдирда, суднинг қарори.

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

 

Ариза берувчининг паспорт маълумотлари, СТИР, жойнинг манзили кўрсатилади.

а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича: кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача; якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача; б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича: умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача; умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача; умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача; умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача; умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача; умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача; ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган кўчмас мулк тоифаси ва майдонига қараб тўлов ундирилади.

https://lex.uz/ru/docs/4977684

6

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар қуйидаги қайси асосларда юзага келган ёки ўзгаргаришига қараб, қуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим қилинади:

 

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;

 

Нотариал тартибда тасдиқланган бино, иншоотнинг олди-сотди шартномаси;

 

Бино ва иншоот бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга олди-сотди шартномаси;

 

Корхонанинг топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномаси;

 

Лизинг шартномаси;

 

Бино, иншоот, турар жойни ҳадя этиш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;

 

Бино, иншоот, турар жойни айирбошлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;

 

Турар жойни бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутиладиган нотариал тартибда тасдиқланган рента шартномаси;

 

Хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойини тасарруф этиш ҳуқуқи билан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;

 

Нотариал тартибда тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи ва эр-хотинларнинг умумий мулки бўлган бино, иншоотнинг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;

 

Кўчмас мулк объектини юридик шахсларнинг устав жамғармасига улуш сифатида бериш шартномаси;

 

Кўчмас мулк объектини муассисга унинг улушини қайтариб бериш сифатида шартномаси;

 

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда кўчмас мулк объектини реализация қилиш бўйича аукцион натижалари ҳақида баённома;

 

Туман (шаҳар) ҳокимининг тураржойни нотураржой тоифасига ўтказишга рухсати;

 

Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг нотурар жой биносини тураржой тоифасига ўтказишга рухсати;

 

Суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси.

 

Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома.

2 иш куни давомида

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган кўчмас мулк тоифаси ва майдонига қараб тўлов ундирилади.

https://lex.uz/ru/docs/4135063

7

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасини олиш

Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар қуйидаги қайси асосларда юзага келган ёки ўзгаргаришига қараб, қуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим қилинади:

  1. Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун – давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори ёки мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома ёхуд бу ҳуқуқ аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери;

 

  1. Ер участкасига доимий эгалик қилиш, доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун – жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг муайян юридик ва жисмоний шахсга ер участкаси бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақида баённома;

 

  1. Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун – давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан берилган давлат ордери;

 

  1. Ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун – жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари асосида ваколатли органлар томонидан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси.

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990 — 1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

– шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарлар ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

– шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

– қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари.

 

Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

– тегишли туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари;

– тегишли қишлоқлар (овуллар) халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг колхозлар аъзоларининг умумий мажлислари баённомаларини ҳамда совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари директорларининг фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ҳақидаги буйруқларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари.

2 иш куни давомида

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган Ер участкаси тоифасига қараб тўлов ундирилади

https://lex.uz/ru/docs/4135063

8

Турар жой майдони бўйича маълумотнома

Ариза берувчининг паспорт маълумотлари, СТИР, турар жойнинг манзили, кадастр рақами.

5 иш куни

Бепул

2018 йил 30 майда тасдиқланган Турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектларига доир кадастр хизматларини кўрсатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг вақтинчалик Маъмурий регламенти.

9

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

Жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида маълумотлар.

 

Маълумотнома олувчилар тўғрисида маълумотлар киритилади.

3 иш куни

Аризада кўрсатилган шахсларнинг ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 3 % 

https://lex.uz/ru/docs/4977684

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!