Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Лицензиялаш

Хизмат тури Тақдим этиладиган
маълумотлар
Муддати Тўлов
(базавий ҳисоблаш миқдорида)
Норматив-хукукий хужжат

1

Тиббий фаолиятни лицензиялаш

Юридик шахс тўғрисида маълумот;

 

Тиббий ташкилотнинг тури, кўрсатмоқчи бўлган ихтисослашувлар шакллари ва кўрсатилган тиббий фаолият амалга ошириладиган муддат;

 

Лицензия олиш тартиби — умумий ёки тезлаштирилган тартиб;

 

Зарур бўлган ускуналар, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот.

20 кун (тезлаштирил ган тартибда 5 иш куни)

Аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун БҲМнинг 2 баравари;

 

Тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун БҲМнинг 3 баравари;

 

Лицензия учун БҲМнинг 5 баравари.

https://lex.uz/ru/docs/3242574

2

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш

Юридик шахслар учун — улар ҳақида тўлиқ маълумот;

 

Жисмоний шахслар учун — улар ҳақида тўлиқ маълумот;

 

Мўлжаллаётган фаолиятнинг йўналиши ваамалга ошириладиган муддат;

 

Лицензия олиш тартиби — умумий ёки тезлаштирилган тартиб;

 

Хабарнома олиш шакли;

 

Зарур бўлган ускуналар, шу жумладан, тиббий техника ва ходимларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот.

15 кун (тезлаштирилган тартибда 5 иш куни)

Аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун БҲМнинг 2 баравари ;

 

Тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун БҲМнинг 2 баравари ;

 

Лицензия учун БҲМнинг 10 баравари .

https://lex.uz/ru/docs/3204383

3

Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро, шунингдек йўловчиларни ҳамда юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш

Юридик шахс учун — у ҳақида тўлиқ маълумот;

 

Жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун:

юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда —паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси; фаолиятнинг лицензияланадиган тури, кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

 

Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар белгиланган шаклда автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома;

 

Сўровномада ариза берувчининг паспорт маълумотлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси (серия, рақами ва категория), ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича маълумотлар, хизмат кўрсатаётган банк номи, ҳисоб рақами, штатда белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

3 иш куни

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 1 баравари;

 

Лицензия учун БҲМнинг 1 баравардан –28 бараваргача

https://lex.uz/ru/docs/4454419

4

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

Юридик шахс ҳақида маълумот, лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

 

Бино ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

 

Ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат;

 

Бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун алоҳида ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун алоҳида ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

 

Автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

 

Ўқитувчи ва амалий бошқарув инструкторлари ҳақида маълумот;

 

Ўқув режаси ва дастурларининг электрон шаклда;

 

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10 иш куни

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 2 баравари;

 

Лицензия учун БҲМнинг 10 баравари.

https://lex.uz/ru/docs/3765833

5

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

Юридик шахс ҳақида маълумот, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати;

 

Бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

 

Педагог кадрлар ҳақида маълумот;

 

Ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;

 

Ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар нусхалари;

 

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10 иш куни, олий таълим тури бўйича 30 иш куни

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 2 баравари;

 

Лицензия учун БҲМнинг 10 баравари.

https://lex.uz/ru/docs/3601227

6

Туризм фаолиятига лицензия

Лицензия талабгорининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, туризм хизматларини кўрсатиш учун амалдаги сертификати ва фаолиятини амалга ошириш учун бинога ҳуқуқни берувчи ҳужжатлардаги маълумотларнинг мавжудлиги, лицензия талабгорининг жойлашган жойи (почта манзили), алоқа телефонлари.

 

Юридик шахс штатида амалдаги малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассис бўлиши;

 

Туризм фаолиятини амалга ошириш учун йўналишига кўра:

 

«ички туризм» — юридик шахснинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакли учун қонунчиликда белгиланган миқдорга тенг;

 

«чиқиш ва кириш туризми» — БҲМнинг камида 400 баравари миқдорида шакллантирилган устав жамғармасига эга бўлиши;

 

Туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш бўйича сертификатланган тизимнинг мавжудлиги;

 

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Раҳбар тўғрисидаги маълумотлар.

10 иш куни

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 2,5 баравари ;

 

Лицензия учун:

 

ички туризм учун БҲМнинг 2 баравари ;

 

ташқи туризм учун БҲМнинг 5 баравари.

2018 йил 30 майда тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг вақтинчалик Маъмурий регламенти

7

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш

Юридик шахс ҳақида тўлиқ маълумот, божхона омбори ташкил этилаётган манзил, Лицензияланадиган фаолият тури.

 

Божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ҳақида тегишли маълумотлар;

 

Автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ва биноларнинг сифатли тарҳи ва чизмаси;

 

Тегишли божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.

 

*Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгиланганда:

 

- пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисоб варағига киритилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- товарларни гаровга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- банк кафолатини тақдим этилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталанганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- кафиллик ҳақидаги ҳужжат.

22 кун давомида

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 0,5 баравари;

 

Лицензия учун:

БҲМнинг 5 баравари.

https://lex.uz/ru/docs/4784923

8

Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш

Юридик шахс ҳақида тўлиқ маълумот, божхона омбори ташкил этилаётган манзил, Лицензияланадиган фаолият тури.

 

Божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ҳақида тегишли маълумотлар;

 

Автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ва биноларнинг сифатли тарҳи ва чизмаси;

 

Тегишли божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.

 

*Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгиланганда:

 

- пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисоб варағига киритилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- товарларни гаровга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- банк кафолатини тақдим этилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталанганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- кафиллик ҳақидаги ҳужжат.

22 кун давомида

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 0,5 баравари;

 

Лицензия учун:

БҲМнинг 5 баравари.

https://lex.uz/ru/docs/4784923

9

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш

Юридик шахс ҳақида тўлиқ маълумот, божхона омбори ташкил этилаётган манзил, Лицензияланадиган фаолият тури.

 

Бож олинмайдиган савдо дўкони учун заллар, ёрдамчи бинолар ва омборлари тўғрисида батафсил маълумотлар;

 

Ушбу биноларнинг сифатли тарҳи ва чизмаси;

 

Сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

 

Тегишли божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.

 

*Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгиланганда:

 

- пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисоб варағига киритилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- товарларни гаровга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- банк кафолатини тақдим этилганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталанганлиги ҳақидаги ҳужжат;

- кафиллик ҳақидаги ҳужжат.

22 кун давомида

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 0,5 баравари;

 

Лицензия учун:

БҲМнинг 5 баравари .

https://lex.uz/ru/docs/4784923

10

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш

Юридик шахс ҳақида тўлиқ маълумот;

 

2.Олдинги 2 йил мобайнида (фаолият амалга оширилган муддат мобайнида) олиб борилган фаолият турлари, ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган товарлар (ишлар ва хизматлар) турларининг номлари ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

 

Ўтган 2 календарь йилга доир молиявий (1 ва 2 шакл) ва статистика ҳисоботи;

 

Шахслар гуруҳи таркиби тўғрисидаги, гуруҳга кириш асослари, устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича кўриб чиқилаётган битимларга тааллуқли бошқа ахборотлар;

 

Йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10 кун давомида

БҲМнинг 10 баравари 

https://lex.uz/ru/docs/4835114

11

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш

Юридик шахс ҳақида тўлиқ маълумот;

 

2.Олдинги 2 йил мобайнида (фаолият амалга оширилган муддат мобайнида) олиб борилган фаолият турлари, ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган товарлар (ишлар ва хизматлар) турларининг номлари ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

 

Ўтган 2 календарь йилга доир молиявий (1 ва 2 шакл) ва статистика ҳисоботи;

 

Шахслар гуруҳи таркиби тўғрисидаги, гуруҳга кириш асослари, устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича кўриб чиқилаётган битимларга тааллуқли бошқа ахборотлар;

 

Йиғим тўланганлиги тасдиқловчи ҳужжат.

10 кун давомида

БҲМнинг 10 баравари 

https://lex.uz/ru/docs/4835114

12

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш

Юридик шахс ҳақида тўлиқ маълумот;

 

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Сўровномада моддий-техника база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг, уларнинг маълумотлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар, бинонинг Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосидаги тааллуқлилиги, Банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.

15 кун

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 2 баравари ;

 

Лицензия учун БҲМнинг 10 баравари .

https://lex.uz/ru/docs/3204383

13

Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш

Юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотнинг ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг ва меҳнат дафтарчасининг нусхаси).

 

*Фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техника воситалари тўғрисидаги маълумотлар ва юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотнинг ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумот тақдим этилади.

15 кун

БҲМнинг 50%.

https://lex.uz/ru/docs/4655428

14

Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш

Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, тегишли тартибда берилган ишончноманинг электрон нусхаси илова қилинади.

 

*Сўровномага банк муассасасининг номи, банкдаги ҳисоб рақами, Матбаа ускуналарининг тури, номи ва миқдори ҳақидаги маълумотлар киритилади.

18 кун

БҲМнинг 50%

https://lex.uz/ru/docs/4655428

15

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган жойи (почта манзили), фаолият юритиш жойи (манзил), банк бўлинмаларининг номлари ва банк ҳисоб рақамлари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари, веб-саҳифа — мавжуд бўлса;

 

Ариза берувчи амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият (лар) тури (ёки уларнинг қисми);

 

тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги) текширилганлиги ҳақидаги маълумот;

 

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш мўлжалланаётган бинонинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ҳақидаги маълумот;

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан ажратилган қимматбаҳо металлар билан ишлаш мўлжалланаётган объектлар учун объектнинг техник мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари техник қўриқлаш Маркази (пункти)га уланганлиги ҳақидаги маълумотлар;

 

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун берилган ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи маълумотлар.

9 иш куни. Тезлаштирилган тартибда 2 иш куни

БҲМнинг 50%.

https://lex.uz/ru/docs/3758502

16

Аффинаж фаолиятини лицензиялаш

ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар;

 

Объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги тўғрисидаги маълумотлар;

 

Объектнинг техник мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати техник қўриқлаш марказига уланганлиги ҳақидаги маълумотлар;

 

Прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлик бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақидаги маълумотлар;

 

Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

 

Мавжуд асбоб-ускуналар ва технологиялар рўйхати илова қилинади.

 

Агар вакил орқали ариза берилса, вакилнинг шахсини ва ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат ва унинг СТИР маълумотлари.

8 иш куни

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 5 баравари ;

 

Лицензия учун юридик шахслар учун — БҲМнинг 5 баравари .

https://lex.uz/ru/docs/4735846

17

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш учун лицензия

Юридик шахс тўғрисида тўлиқ маълумот;

 

Мўлжалланаётган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми) ҳамда уни амалга ошириш учун муддат;

 

Юридик шахс гувоҳномаси нусхаси;

 

Аризани кўриб чиқиш йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

 

Телекоммуникациялар тармоқларини ишлатиш ва (ёки) улар хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари (улардан фойдаланишда) кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхати;

 

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — лойиҳалаштириш, қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар  ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати;

 

Тармоқни ташкил этиш режаси ва ривожлантириш прогнози, белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб бошқа зарур маълумотлар;

 

Санитария, ёнғин нормалари ва объектни қўриқлаш талабларига мувофиқлик тўғрисида тегишли органларнинг хулосаси;

 

Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органларнинг берилган частоталардан фойдаланиш имконияти, узатувчи қурилмалар қуввати тўғрисидаги маълумотлар;

 

Бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат;

 

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш бўйича мутахассислар меҳнат дафтарчасининг нусхалари.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан учинчи мамлакатларга хорижий теле ва радио станцияларнинг дастурларини ретрансляция қилиш учун лицензия учун халқаро битимларнинг тегишли шартларига мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилади.

20 иш куни

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 1 баравари ;

 

Лицензия учун фаолият турига қараб БҲМнинг 1 бараваридан – 140.000 баравиригача

2018 йил 30 майда тасдиқланган Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг вақтинчалик маъмурий регламенти

 

18

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асраш фаолияти лицензиялаш

Талабгорнинг жойлашган манзили, банк ҳисобварағи, хизмат кўрсатувчи банк номи, МФО, ИФУТ, СТИР м аълумотлари кўрсатилади.

 

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- юридик шахс (лицензия даъвогари)да ишлайдиган мутахассисларнинг тегишли мутахассислик бўйича олий маълумот бўйича диплом нусхаси ёки лицензияловчи орган томонидан берилган реставратор-устанинг малака сертификати;

- тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган ва асосий иш жойи бўйича ишлаётган мутахассиснинг меҳнат дафтарчаси нусхаси;

- шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси;

- лицензия талаблари ва шартларида белгилган тегишли асбоб-ускунларнинг номи, маркаси ва сони ҳақида маълумотнома.

8 иш куни

БҲМнинг 1 баравари 

1-тоифали лицензия – БҲМнинг 20 баравари

2-тоифали лицензия – БҲМнинг 40 баравари

https://lex.uz/ru/docs/4654711

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!