Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Қурилиш

Хизмат тури Тақдим этиладиган
маълумотлар
Муддати Тўлов
(базавий ҳисоблаш миқдорида)
Норматив-хукукий хужжат

1

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

Бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси.

 

Ариза берувчи тўғрисида маълумот, кадастр йиғмажилдининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси, бино ва иншоот тўғрисида маълумот, бино ва иншоотнинг номланиши, бино ва иншоотнинг жойлашган жойи ҳақидаги маълумотлар.

5 иш куни

БҲМнинг 30 % 

https://lex.uz/ru/docs/3743238

2

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш

Ариза берувчи жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида маълумотлар, кадастр йиғмажилдининг рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси, бино ва иншоот тўғрисида маълумот, бино ва иншоотнинг номланиши, бино ва иншоотнинг жойлашган жойи, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишнинг асосий мазмуни ҳақидаги маълумотлар.

5 иш куни

БҲМнинг 30 % 

https://lex.uz/ru/docs/3743238

3

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабардор қилиш

I) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот (ФИО, паспорт маълумотлари, СТИР, манзил, телефон рақами, электрон почта манзили).

Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот (тўлиқ номи, СТИР, МФО, ОКЭД, юридик манзил, телефон рақами, электрон почта манзили).

 

II) Объект тўғрисида маълумот (объект номи, жойлашуви, мураккаблик тоифаси, қурилиш-монтаж ишларининг тури, қиймати, йиғма экспертиза хулосасига асосан (ҚҚСиз, буюртмачининг бошқа харажатлари ва жиҳозларсиз).

 

Шунингдек:

– қурилиш Бош бошқармасининг хулосаси (баёни) рақами ва санаси;

– Давлат экспертиза органининг номи, ижобий хулосанинг рақами ва санаси;

– Пудратчи ташкилот лицензиясининг рақами ва санаси (лицензияланадиган алоҳида қурилиш-монтаж ишлари турларини бажаришда);

– экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги ижобий хулосасининг рақами ва санаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун).

 

III) Назорат органлари ва масъул ходимлар тўғрисида маълумот: (ташкилот номи, қурилиш объектида масъул шахснинг лавозими ва Ф. И. О., паспорт маълумотлари, олийгоҳ номи, мутахассислиги, диплом рақами ва санаси тўғрисида маълумотлари киритилади)

1 соат мобайнида

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3743238

4

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш

  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ер участкасининг жойлашув режаси ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномаси илова қилинган объектни лойиҳалаш ва қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори.

 

  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори.
  2. Тегишли равишда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг ёки шаҳар (туман) қурилиш (бўлими)нинг объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномаси.

 

  1. Ариза берувчи тўғрисида маълумот (паспорт, юридик шахснинг СТИР ва манзил-маълумотлари).

 

  1. Объект ҳақида маълумот (номи, манзили).

 

  1. Қурилиш ёки реконструкция лойиҳасининг мақсади.

  2. Объект бўйича чиқарилган қарор реквизитлари:

а) давлат ҳокимияти органининг ер участкасининг жойлашув режаси ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномаси илова қилинган объектни лойиҳалаш ва қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори;

б) шаҳар (туман) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори;

в) шаҳар (туман) қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномаси илова қилинади.

4 иш куни

Хизмат тури бўйича:

 

БҲМнинг 30 % ;

 

БҲМнинг 4 баравари ;

 

БҲМнинг 3,5 баравари ;

 

БҲМнинг 3 баравари ;

 

БҲМнинг 1 баравар сўм.

https://lex.uz/ru/docs/3743238

5

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги экспертизадан ўтказиш

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми (тушунтириш хати (тушунтириш хатида лойиҳа-смета ҳужжатида ёнғин хавфсизлигига, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича ва бошқа йўналишларда бажарилган ишлар акс эттирилади), бино ва иншоотнинг фасадлари, қаватлар режалари, қурилиш объектининг бош режаси) электрон шакли;

 

Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш ҳақида сўровнома тўлдирилганда, объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари, белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси ҳамда буюртмачининг розилик хати электрон шаклда илова қилиниши ҳамда экспертиза органи томонидан объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертиза қилиш учун оммавий оферта (кейинги ўринларда оферта деб юритилади) қабул қилиниши;

 

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш ҳақида сўровнома тўлдирилганда, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари электрон шаклда илова қилиниши талаб этилади.

 

Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг келишиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари тўғрисида маълумот (лойиҳа-смета ҳужжатларининг номланиши, лойиҳа ташкилотининг номланиши, СТИР, юридик манзили, телефон рақами, электрон почта манзили.

 

Архитектура-режалаштириш топшириғининг реквизитлари.

 

Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари экспертизадан ўтказишда буюртмачи тўғрисида маълумот жисмоний шахслар учун: (Ф.И.О., паспорт маълумоти, СТИР, манзили, телефон рақами, электрон почта манзили).

 

Юридик шахслар учун: (тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, юридик манзили, телефон рақами, электрон почта манзили).

 

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳалар тўғрисида маълумот (келишилаётган газ, электр, иссиқлик ва сув таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот)

 

Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми (фасад (асосий ва ён томон), бинолар, иншоотлар ва бошқа объектнинг бош режаси, объект жойлашувининг вазият режаси, объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари, буюртмачининг розилик хати, белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси, газ, электр, иссиқлиқ, сув таъминоти лойиҳаси.

5 иш куни давомида

Лойиҳани келишиш БҲМнинг 30 % ;

 

Экспертиза учун БҲМнинг 2 баравари.

https://lex.uz/ru/docs/3743238

6

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш

Паспорт маълумотлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг санаси ва тартиб рақами (қурилишда), кадастр йиғмажилдининг рўйхатдан ўтказилган санаси ва тартиб рақами (реконструкция қилишда), объект тўғрисида маълумотлар.

 

Қурилишда:

– лойиҳа-смета ҳужжатлари;

– ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи лойиҳаси;

– пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;

– молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).

 

Реконструкцияда:

– лойиҳа-смета ҳужжатлари;

– ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси тарҳи лойиҳаси;

– пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уларнинг кесимлари ва бинонинг олд томони тарҳлари;

– молиявий смета ҳисоб-китоби (кредит олишга эҳтиёж бўлган тақдирда).

 

Якка тартибдаги уй-жойга мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

3 иш куни

БҲМнинг 30 % 

https://lex.uz/ru/docs/3743238

7

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

 

- соҳа бўйича маълумотга эга бўлган бош муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар дипломлари;

 

- корхонага ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқлар нусхалари;

 

- мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.

 

Лицензия талабгори III тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган объектни лойиҳалаш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхатини, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу объектлар бўйича муаллифлик назорати дафтарларини.

7 иш куни Лицензия талабгори ҳисобварақ-фактура тушганидан сўнг бир ой мобайнида лицензия беришнинг давлат божи қийматини ҳисобварақ-фактурада қайд этилган миқдорда тўлайди.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМ 3 баравари 

 

Лицензия учун Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи ставкалари тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган ставкаларда.

https://lex.uz/ru/docs/4325671

8

Қурилишда экспертиза ташкилотларини аккредитация қилиш

Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида аълумотлар, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи, юридик шахснинг мутахассислари ҳақидаги маълумотлари киритилади ҳамда, мулк ҳуқуқи билан экспертизадан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, мутахассислар диплом маълумотлари.

 

Мулк ҳуқуқи билан экспертизадан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.

 

Мутахассислар дипломлари нусхалари.

8 иш куни Талабгор ҳисобварақ-фактура тушганидан сўнг бир ой мобайнида ҳисобварақ-фактурада қайд этилган йиғимни тўлайди.

БҲМнинг 3 баравари;

 

Гувоҳнома берилганлиги учун БХМ 20  баравари.

https://lex.uz/ru/docs/4325671

9

Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш

Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот (Ф.И.О., паспорт маълумотлари, СТИР, манзил, телефон рақами, электрон почта манзили).

 

Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот (тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, юридик манзил, телефон рақами, электрон почта манзили).

 

Бино ва иншоот тўғрисида маълумот (бино ва иншоотнинг тури, якка тартибда уй-жой қуриш объекти, якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект, бино ва иншоотнинг номланиши (якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект), бино ва иншоотнинг жойлашган жойи.

 

Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг рақами ва санаси (дастлабки қурилиш билан).

 

Лойиҳалаштириш ташкилотининг номланиши, СТИР, юридик манзили.

 

Пудратчи ташкилотнинг номланиши (мавжуд бўлса), СТИР, юридик манзили.

9 иш куни

БҲМнинг 30 % 

https://lex.uz/ru/docs/3743238

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!