Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Уй-жой коммунал хўжалиги

Хизмат тури Тақдим этиладиган
маълумотлар
Муддати Тўлов
(базавий ҳисоблаш миқдорида)
Норматив-хукукий хужжат

1

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсат бериш

Саноат, коммунал, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида сув объектларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун:

  1. Хўжалик фаолияти тўғрисида маълумотлар;
  2. Фойдаланиладиган сув объектларининг, сув олиш иншоотларининг қуввати, техника, сувни тозалаш ва тайёрлаш станциялари, рўйхатга олинган сув айирмалари нуқталари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
  3. Манбалар бўйича сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли, оқова сувларни оқизиб юборишнинг лойиҳадаги ёки норматив-ҳисобланган режаси;
  4. Сув объектлари ёки жой рельефига оқова сувлар ташланадиган манба ва ташлама сув ресурсларининг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар;
  5. Тозалаш иншоотлари иши устидан лаборатория назоратини ҳамда оқова сувлар билан бирга оқизиб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни ҳисобга олишнинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумот (юридик шахслар учун);
  6. Сувларни муҳофза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича мўлжалланган тадбирлар тўғрисидаги маълумот;
  7. Сув таъминоти ҳамда оқова ва ёмғир сувларини канализациялаш схемаси.

 

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  1. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, туман ирригация бўлимлари рўйхати. Сув хўжалиги объектларининг асосий тавсифлари (узунлиги, энг кўп сув сарфи, сув тақсимлаш иншоотларининг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, фойдали иш коэффициенти). Гидротехника иншоотларининг техник жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати;
  2. Ҳавза бошқармаси хизмат кўрсатадиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисида маълумот;
  3. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;
  4. Ҳавза бошқармаси фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
  5. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тадбирлари режаси.

 

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун ирригация тизими бошқармалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  1. Корхона балансида бўлган сув хўжалиги объектларининг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари;
  2. Бошқарма томонидан хизмат кўрсатиладиган туман ирригация бўлимлари рўйхати;
  3. Бошқарма томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот;
  4. Сув объектининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;
  5. Бошқарма фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфланиши ва минераллашуви даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
  6. Ирригация тизими ва хўжалик суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, дренаж сувларини оқизиб юборишни камайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш тадбирлари режаси.

 

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун туманлар ирригация бўлимлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  1. Корхона балансида бўлган сув хўжалиги объектларининг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари;

2.Хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмаларининг, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг рўйхати;

  1. Бўлим томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот;
  2. Туманлар хизмат кўрсатадиган қишлоқ хўжалиги экинлари зоналарининг гидромодул районлари ва суғориш режимлари тўғрисидаги маълумот;
  3. Сув объектининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;
  4. Бўлим томонидан фойдаланиладиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви тўғрисидаги маълумотлар;
  5. Ирригация тизими ва хўжалик суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, дренаж сувларини оқизиб юборишни камайтириш тадбирлари режаси.

 

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун насос станциялари ва энергетика бошқармалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  1. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансидаги суғориш насос станциялари ва суғориш қудуқлари рўйхати, сув олиш манбаи номи ва уларнинг жойлашган жойи, сув олиш асосий параметрлари, сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлиги, хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдон, шунингдек, хизмат кўрсатиш зонасидаги сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сони;
  2. Насос станциялари бошқармаси балансидаги мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқлари рўйхати, сув олиш манбаи ва сув қабул қилгичнинг номи, сув олиш жойлари, асосий параметрлари, сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлиги, хизмат кўрсатиладиган суғориладиган (мелиорацияланадиган) майдон, шунингдек, хизмат кўрсатиш зонасидаги сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сони;
  3. Хизмат кўрсатиладиган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, сув омборлари бошқармалари, мелиоратив экспедиция, унинг мелиоратив тизимлари, туман ирригация бўлимлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати;
  4. Манбалар бўйича сувдан фойдаланувчиларнинг ҳисоб-китоб режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми;
  5. Бошқарма томонидан фойдаланиладиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви тўғрисидаги маълумотлар;
  6. Сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш тадбирлари режаси.

 

Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун мелиоратив экспедициялар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  1. Мелиоратив экспедиция балансидаги мелиоратив тизимлар ва асосий коллекторлар, гидротехника иншоотлари, шу жумладан, гидропостлар, мелиоратив тармоқ, сув қабул қилгичларнинг рўйхати, уларнинг асосий техник тавсифлари;
  2. Мелиоратив экспедицияси томонидан хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати;
  3. Мелиоратив экспедиция томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив харитаси, мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
  4. Сув олишнинг ва мелиоратив тизимлардан коллектор-дренаж сувлари ташламаларининг чекланган ҳажмлари;
  5. Коллектор-дренаж тармоғи сувлари сарфи ва минераллашуви ҳақидаги маълумотлар;
  6. Мелиоратив тизимнинг ишончлилигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторинги, сизот сувлари ҳисобини юритиш, уларнинг сатҳларини камайтириш тадбирлари режаси;

Сўровномада Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчиларнинг ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт.

13 иш куни

БҲМнинг 30 % 

https://lex.uz/ru/docs/3646578

2

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома ёки келишув нусхаси;

 

Гидрогеологик хулоса;

 

Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

 

Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун лойиҳа ҳужжатлари;

 

Ариза берувчининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари ёки зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартнома нусхаси;

 

Ариза берувчи тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) диплом нусхаси.

6 кун давомида

БҲМнинг 30 % 

https://lex.uz/ru/docs/4474728

3

20 кВт дан юқори бўлмаган электр тизимига техник шартларни олиш

Истеъмолчининг СТИРи, уланаётган объектнинг жойлашган жойи уланаётган қувват, электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси, хизмат тури;

 

Аввал уланганлиги тўғрисидаги электр таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами.

3 иш куни

БҲМнинг 10 %

https://lex.uz/ru/docs/3645661

4

20 кВт дан юқори бўлган электр тизимига техник шартларни олиш

Сўровнома тўлдирилади

 

электр таъминоти лойиҳаси;

 

электр таъминоти лойиҳасининг номи, лойиҳа ташкилотининг номи, лойиҳа ташкилотининг СТИР, лойиҳа ташкилотининг юридик манзили, уланаётган қувват ҳақидаги маълумот кўрсатилади.

3 иш куни

БҲМнинг 10 % 

https://www.lex.uz/docs/5614095 

5

Электр таъминоти лойиҳасини келишиш

Электр таъминоти лойиҳаси;

 

Лойиҳа ташкилотининг номи, лойиҳа ташкилотининг СТИР, лойиҳа ташкилотининг юридик манзили

7 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3645661

6

Электр қурилмаларини ишга тушириш учун далолатнома бериш

Истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан имзоланган объект электр таъминотининг бир чизиқли схемаси;

 

Қурилиш-монтаж ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси;

 

Мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати;

 

Асосий электр қурилмалари учун паспортлар;

 

Электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар;

 

Электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ;

 

Ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари;

 

Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати.

7 иш куни

Бепул

https://www.lex.uz/docs/5614095 

7

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш

Сўровнома тўлдирилади

 

Сўровномада электр энергиясини ҳисобга олиш тизими паспорти рақами, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг мувофиқлик сертификати рақами, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг охирги марта қиёслашдан ўтказилганлиги санаси кўрсатилади.

2 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3645661

8

Электр ҳисоблагичини ўрнатиш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот, СТИР;

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзил;

 

Электр энергиясини етказиб бериш шартномаси реквизитлари);

 

Шахсий ҳисоб рақами.

3 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/4481469

9

Электр ҳисоблагичини ечиш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот, СТИР;

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзил;

 

Электр энергиясини етказиб бериш шартномаси реквизитлари);

 

Шахсий ҳисоб рақами.

5 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/4481469

10

Электр ҳисоблагичини қиёслаш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот, СТИР;

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзил;

 

Электр энергиясини етказиб бериш шартномаси реквизитлари);

 

Шахсий ҳисоб рақами.

14 иш куни

жисмоний шахслардан БҲМнинг 15-20 % 

юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари 

https://lex.uz/ru/docs/4481469

11

1,2 МПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланишга техник шартларни олиш

Истеъмолчининг СТИРи, ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари тури;

 

Уланадиган объект жойлашуви;

 

Табиий газдан фойдаланиш даври;

 

Аввал уланганлиги тўғрисидаги газ таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами кўрсатилади.

3 иш куни

БҲМнинг 10 % 

https://lex.uz/ru/docs/3645661

12

Газ таъминоти шартномасини тузиш

Истеъмолчининг СТИРи, ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари тури;

 

Уланадиган объект жойлашуви;

 

Табиий газдан фойдаланиш даври;

 

Аввал уланганлиги тўғрисидаги газ таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами кўрсатилади.

2 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3645661

13

Газ таъминоти лойиҳасини келишиш

Газ таъминоти лойиҳаси;

 

Лойиҳа ташкилотининг номи, СТИР, юридик манзили.

3 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3645661

14

Газ тизимини пломбалаш ва шартнома тузиш

Табиий газни ҳисобга олиш прибори паспорти рақами, мувофиқлик сертификати рақами, охирги марта қиёслашдан ўтказилганлиги санаси.

2 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3645661

15

Табиий газ ҳисоблагичини ўрнатиш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот;

 

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили, табиий газни етказиб бериш шартнома санаси ва рақами, шахсий ҳисоб рақами.

3 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/4481469

16

Табиий газ ҳисоблагичини ечиш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот;

 

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили, табиий газни етказиб бериш шартнома санаси ва рақами, шахсий ҳисоб рақами.

5 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/4481469

17

Табиий газ ҳисоблагичини қиёслаш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот;

 

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили, табиий газни етказиб бериш шартнома санаси ва рақами, шахсий ҳисоб рақами.

14 иш куни

жисмоний шахслардан БҲМнинг 20 % 

 

юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравар 

https://lex.uz/ru/docs/4481469

18

Иссиқ сув ҳисоблагичини ўрнатиш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот.

 

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили, иссиқ сувни етказиб бериш шартномаси реквизитлари.

3 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/4481469

19

Иссиқ сув ҳисоблагичини ечиш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот.

 

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили, иссиқ сувни етказиб бериш шартномаси реквизитлари.

5 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/4481469

20

Иссиқ сув ҳисоблагичини қиёслаш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот.

 

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили, иссиқ сувни етказиб бериш шартномаси реквизитлари.

14 иш куни

жисмоний шахслардан БҲМнинг 20 % 

 

юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари 

https://lex.uz/ru/docs/4481469

21

Иссиқлик тизимига техник шартларни олиш

Истеъмолчининг СТИР, ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари тури, қурилмалар сони;

 

Уланадиган объект жойлашуви;

 

Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш даври;

 

Аввал уланганлиги тўғрисидаги тузилган иссиқлик таъминоти шартномасининг рақами ва санаси кўрсатилади.

3 иш куни

БҲМнинг 10 %

https://lex.uz/ru/docs/3645661

22

Иссиқлик тизими ишга туширишга рухсатнома

Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

 

Иссиқлик пунктининг арматура рақамлари қўйилган қувурлари ва беркитувчи арматураларнинг ижро (кўргазмали) схемаси, ер ости ишлари далолатномалари;

 

Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларининг паспорти нусхаси;

 

Иситиш тизими, иссиқ сув таъминоти тизими ва иссиқлик тармоқларини ювиш, бошқариш боғламаси, иссиқлик киритиш ва иситиш тизими зичланганлиги, соплолар ёки тегишли диаметрдаги чекловчи шайбалар ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномалар;

 

Ишлаб чиқариш хавфсизлиги экспертизаси хулосаси.

 

Сўровномада:

 

Ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари тури;

 

Ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари сони;

 

Уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал);

 

Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш даври;

 

Янги ўрнатилаётган ёки реконструкция қилинаётган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари номи;

 

Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилоти номи;

 

Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг СТИР;

 

Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ташкилотининг юридик манзили;

 

Ишлатилаётган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва трубаларининг сертификати рақами ва санаси кўрсатилади.

3 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3645661

23

Иссиқлик тизимини пломбалаш ва шартнома

Сўровнома тўлдирилади

 

Унда иссиқлик таъминоти лойиҳаси;

 

Сўровномада иссиқлик таъминоти лойиҳасининг номи, лойиҳа ташкилотининг номи, лойиҳа ташкилотининг СТИР, лойиҳа ташкилотининг юридик манзили, иссиқлик энергияси истеъмоли ҳисоби кўрсатилади.

1 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3645661

24

Ичимлик ва оқова сув тизимига техник шартларни олиш

 

Сўровнома тўлдирилади

 

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси илова қилинади.

 

Сўровномага келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумотлар:

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг номи:

лойиҳа ташкилотининг номи:

лойиҳа ташкилотининг СТИР

лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш истеъмоли ҳисоби   киритилади.

3 иш куни

БҲМнинг 10 % 

https://lex.uz/ru/docs/3645661

25

Ичимлик ва оқова сув тизими лойиҳасини келишиш

Сўровнома тўлдирилади

 

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси илова қилинади.

Сўровномага келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумотлар:

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг номи:

лойиҳа ташкилотининг номи:

лойиҳа ташкилотининг СТИР

лойиҳа ташкилотининг юридик манзили:

сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш истеъмоли ҳисоби киритилади.

3 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3645661

26

Ичимлик ва оқова сув ҳисоблагичини пломбалаш ва шартномани тузиш

Сувни ҳисобга олиш прибори тўғрисида маълумотлар;

 

Прибор паспорти, мувофиқлик сертификати рақами, СҚКХ томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш муддати, охирги марта қиёслашдан ўтказилганлиги санаси.

2 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/3645661

27

Ичимлик сув ҳисоблагичини ўрнатиш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот.

 

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили, ичимлик сувни етказиб бериш шартномаси реквизитлари.

3 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/4481469

28

Ичимлик сув ҳисоблагичини ечиш

Жисмоний шахс бўлганида — паспорт;

 

Юридик шахс бўлганида — у ҳақида маълумот.

 

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили, ичимлик сувни етказиб бериш шартномаси реквизитлари.

5 иш куни

Бепул

https://lex.uz/ru/docs/4481469

29

Ичимлик сув ҳисоблагичини қиёслаш

Сўровнома тўлдирилади

 

Сўровномага жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари,

 

Юридик шахс бўлса, у тўғрисида маълумотлар, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили, иссиқ сувни етказиб бериш шартномаси реквизитлари (санаси ва рақами, шахсий ҳисоб рақами киритилади.

14 иш куни

жисмоний шахслардан БҲМнинг 20 %

 

юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари

https://lex.uz/ru/docs/4481469

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!