Ру Ўз Uz

Электр қурилмаларини ишга тушириш учун далолатнома бериш

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага:

- истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан имзоланган объект электр таъминотининг бир чизиқли схемаси;

- қурилиш-монтаж ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси;

- мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати;

- асосий электр қурилмалари учун паспортлар;

- электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар;

- электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ;

- ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари;

- ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари) киритилади.

Тўлов миқдори:

Бепул.

Муддат:

7 иш кунигача.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech