Ру Ўз Uz

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага:

- лицензия бериш тўғрисидаги ариза (унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи, почта манзили, таълим фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобрақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги ва электрон манзили кўрсатилади);

- ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

- педагог кадрлар ҳақида маълумот;

- ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;

- ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар нусхалари;

- ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Тўлов миқдори: 

базавий ҳисоблш миқдорининг 2 баравари;

базавий ҳисоблш миқдорининг 10 баравари

Муддат:

15 иш куни, олий таълим тури бўйича 30 иш куни

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech