Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Ҳудудий бошқармалар

Абдижалиев Махмуд Караматдинович

Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи

Абдижалиев Махмуд Караматдинович 27 апрель 1982 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 

 

1999-2003 йй. - Қорақалпоқ давлат университети талабаси;

2003-2005 йй. - Тошкент давлат юридик институти магистратура босқичининг талабаси;

2006-2008 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий-меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси;

2008-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи;

2011-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий-меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг бўлим бошлиғи;

2014-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-бўлим бошлиғи;

2016-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-бўлим бошлиғи;

2017-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-бўлим бошлиғи;

2017-2020 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

2020-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи;

2021 й.  -  ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи.

Бозаров Отабек Шавкатжонович

Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи

1981 йил 13 июнь куни Наманган вилояти, Поп туманида туғилган.2003 йилда Фарғона давлат университети ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.

2003-2005 йй. - Наманган вилояти адлия бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчиси;
2005-2009 йй. - Наманган вилоят адлия бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси;
2009-2012 йй. - Наманган вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўйича бош маслаҳатчиси;
2012-2014 йй. - Наманган вилоят адлия бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи;
2014-2018 йй. - Наманган вилоят адлия бошқармасининг Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бошлиғи;
2018-2019 йй. - Наманган шаҳар адлия бўлими бошлиғи;
2019-2020 йй. - Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;
2020-2021 йй. - Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
2021 й. - ҳ.в. - Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи.

Холов Қайим Исматович

Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи

Холов Қайим Исматович 07.10.1979 йилда Бухоро вилояти, Ромитан туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

2005-2006 йй.     -        Бухоро вилоят адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими етакчи маслаҳатчиси;

2006-2010 йй.      -        Бухоро вилоят адлия бошқармаси Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича етакчи маслаҳатчиси;

2010-2011 йй.      -        Бухоро вилоят адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи;

2011-2014 йй.      -        Қонунчиликка риоя этиши устидан назорат қилиш бош бошқарманинг Бухоро вилоят ҳудудий бўлимининг бошлиғи;

2014-2014 йй. август-декабрь -        Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими бошлиғи;

2014-2016 йй.      -        Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи;

2016-2018 йй.      -        Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи;

2018-2018 йй.

февраль-март      -        Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири;

2018 й. - ҳ.в.        -        Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи.

Умурзаков Бобур Илхомович

Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

Умурзаков Бобур Илхомович 15.01.1985 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган. Маълумоти олий, Самарқанд давлат университети юридик факультетини тамомлаган. 

2003-2004 йй. - Жиззах вилоят прокуратураси котиби;

2004-2008 йй. - Самарқанд давлат университети юридик факультети талабаси;

2008-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси;

2010-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ёрдамчиси;

2014-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг бўлим бошлиғи;

2015-2018йй. - Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2018 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи.

Эшназаров Муродулла Нарқабилович

Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи

Эшназаров Муродулла Нарқабилович 1 январь 1985 йилда Қашқадарё  вилояти, Деҳқонобод туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат Юридик институтини тамомлаган.

 

2007-2011 йй. – Қашқадарё вилоят хўжалик суди суд мажлиси котиби,фуқаролар қабулхонаси мудири,катта статисти;

2011-2012 йй. – Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасининг  Шартномавий – ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими етакчи маслаҳатчиси;

2012-2015 йй. – Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бош маслаҳатчиси;

2016-2017 йй. – Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлим бошлиғи;

2017-2019 йй. – Давлат хизматлари Агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари ; 

2019-2021 йй. – Қашқадарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири;

2021 й.  -  ҳ.в. - Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи.

Сафаров Беҳзод Бахриддинович

Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи

Сафаров Беҳзод Бахриддинович 7 декабрь 1984 йилда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

2011-2012 йй. - ИИВ Академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курси курсанти;

2012-2014 йй. - ИИВ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси “Тошкент” аэропортида чет эл фуқароларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш бўлими инспектори;

2014-2017 йй. - ИИВ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси аҳолини паспортлаштиришни автоматлаштирилган ахборот тизими Республика маркази маълумотларни қайта ишлаш бўйича инспектори;

2017-2018 йй. - ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Электрон ахборот тизимлари бошқармаси Маълумотларни қайта ишлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими катта инспектори;

2018 й. июнь-октябрь - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ташкилий-таҳлил бўлими етакчи маслаҳатчиси;

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ташкилий-таҳлил бўлими бошлиғи;

2019-2020 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

2020 й. – ҳ.в.- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи.

Равшанбеков Давронбек Равшанбекович

Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи

Равшанбеков Давронбек Равшанбекович 16 сентябрь 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йил Ўзбекистон миллий университети ҳуқуқшунослик факультети (бакалавр) 2008 йил, (магистратура)ни тамомлаган.

 

2007-2010 йй.  Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани суди суд мажлиси котиби;

2010-2011 йй. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси нусха кўпайтириш техникаси оператори;

2011-2014 йй. Тошкент вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлими етакчи маслаҳатчи вазифасини вақтинча бажарувчиси, етакчи маслаҳатчиси;

2014-2015 йй. Тошкент вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси;

2015-2017 йй. Тошкент вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи;

2017-2018 йй. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Кадрлар бўлими бошлиғи;

2018-2020 йй. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Архитектура ва қурилиш, кадастр ва коммунал хўжалик соҳасида давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи;

2020-2021 йй. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2021 й. - ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи.

Курбанов Максуд Муинжонович

Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи

Курбанов Максуд Муинжонович 29.01.1984 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 

 

2000-2004 йй.     -        Тошкент давлат юридик институти талабаси;

2005-2006 йй.      -        Тошкент вилоят божхона бошқармаси Ғишткўприк божхона комплекси 1-тоифали мутахассиси;

2006-2008 йй.      -        Тошкент вилоят божхона бошқармаси Минсув божхона пости инспектор-суриштирувчи;

2008-2009 йй.      -        Тошкент вилоят божхона бошқармаси Олмалиқ ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг инспектор-суриштирувчиси;

2009-2009 йй.      -        Тошкент вилоят божхона бошқармаси С.Нажимов божхона пости катта инспектор-суриштирувчиси;

2009-2011 йй.      -        Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси;

2011-2011 йй.      -        Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бўйича катта маслаҳатчи;

2011-2013 йй.      -        Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлимининг бош маслаҳатчиси;

2013-2014 йй.      -        Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси;

2014-2017 йй.      -        Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи;

2017-2017 йй.      -        Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи;

2017-2017 йй.      -        Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бош маслаҳатчиси;

2017-2018 йй.      -        Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармасининг Иқтисодиёт ва молия соҳасида давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи;

2018 й. - ҳ.в.        -        Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи.

Артиков Бекзод Хатамович

Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи

Артиков Бекзод Хатамович 27 январь 1982 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 й, Тошкент давлат юридик институтини (бакалавр) 2005 й. Тошкент давлат юридик институтини (магистратура), 2009 й.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

 

1999-2003 йй. - Тошкент давлат юридик институти талабаси;

2003-2005 йй. - Тошкент давлат юридик институти магистратура босқичи талабаси;

2004-2009 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи;

2009-2010 йй. - Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

2010-2011 йй. - Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

2011-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-бўлим бошлиғи;

2014-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-адвокатура бўлими бошлиғи;

2015-2020 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати;

2020-2020 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи в.в.б.;

2020 й – ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи.

Раҳмонов Абдимўмин Қодирович

Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи

Раҳмонов Абдимўмин Қодирович 30 январь 1972 йилда Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган.

 

1988-1989 йй. - Қизириқ тумани “Истара” хўжалиги ишчиси;

1994-1994 йй. - Сурхондарё вилояти меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси бош ҳуқуқшунос маслаҳатчиси;

1994-1995 йй. - Жарқўрғон тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи;

1995-1997 йй. - Жарқўрғон тумани прокурори ёрдамчиси;

1997-1998 йй. - Жарқўрғон тумани прокуратураси терговчиси;

1998-2000 йй. - Сурхондарё вилояти прокуратураси ички ишлар идораларида тергов ва суриштирув устидан назорат қилиш бўлими прокурори;

2000-2000 йй. - Сурхондарё вилояти прокурорининг давлат божхона ва солиқ қўмиталари идораларида суриштирув ҳамда тергов устидан назорат қилиш бўйича ёрдамчиси;

2000-2001 йй. - Узун тумани прокурори ўринбосари;

2001-2005 йй. - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси прокурори;

2005-2007 йй. - Сурхондарё вилояти прокуратураси судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи;

2007-2010 йй.- Музрабод тумани прокурори;

2010-2011 йй.- “Сурхон-Баркамол имкон” адвокатлар ҳайъати иш ўрганувчиси;

2011-2012 йй.- “Сурхондарёпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси очиқ акциядорлик жамияти юридик бўлими бошлиғи;

2012-2013 йй.- “Ўзбексавдоинвест” уюшмасининг “Шоли инвест” очиқ акциядорлик жамияти бош директорининг 1-ўринбосари;

2013-2016 йй.- “Сурхондарёпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамияти юридик бўлими бошлиғи;

2016-2017 йй.- Сурхондарёпахтасаноат ҳудудий филиали” масъулияти чекланган жамияти ҳуқуқшунос-маслахатчиси;

2017-2018 йй.- Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудири;

2018-2018 йй.- Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги директори;

2018-2019 йй.- Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи;

2019-2019 йй.- Сурхондарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири;

2019-2020 йй.- Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи;

2020 й. – ҳ.в.- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи.

Абдуллаев Санжар Бохадирович

Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

Абдуллаев Санжар Бохадирович 8 сентябрь 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институти (бакалавр), 2012 йилда (магистратура)ни тамомлаган.

 

2006-2010 йй - Тошкент давлат юридик институти талабаси;

2010-2012 йй - Тошкент давлат юридик институти магистратура босқичи талабаси;

2013-2013 йй. январь-ноябрь - Тошкент шаҳар Олмазор тумани 3-сон давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси;

2013-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби;

2014-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси;

2017-2017 йй.февраль-октябрь - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси;

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармасининг бош маслаҳатчиси;

2018-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

2018-2018 йй. апрель-сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

2018-2020 йй - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

2020 й. - ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи.

Абдусатторов Илхомжон Эркинжонович

Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи

Абдусатторов Илхомжон Эркинжонович 19.03.1982 йилда Наманган вилояти, Поп туманида туғилган. Маълумоти олий. Наманган давлат университетини тамомлаган.

2005-2012 йй Наманган вилоят адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимининг катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи;

2012-2014 йй. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси;

2014-2016 йй. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси;

2016-2017 йй. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси;

2017-2017 йй.февраль-сентябрь Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармасининг бош маслаҳатчиси;

2017-2017 йй.сентябрь-декабрь Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Давлат ҳуқуқий хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи;

2017-2018 йй.декабрь-февраль Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Давлат ҳуқуқий хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи;

2018-2020 йй.февраль-февраль Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи;

2020-2021 йй. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи;

2021 й.-ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи.


Бойқўзиева Рано Каримовна

Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи

Бойқўзиева Рано Каримовна 3 июнь 1971 йилда Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Фарғона давлат университети Тарих, жамиятшунослик ва ҳуқуқ йўналишини тамомлаган. 

 

1993-1997 йй. - Фарғона давлат университети “Ватан тарихи” кафедраси аспиранти;

1997-2001 йй. - Ўзбекистон Республикаси “Қизил Ярим Ой” жамияти Фарғона шаҳар бўлими раиси;

2001-2004 йй. - Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ҳокимининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўринбосари;

2004-2008 йй. - Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси;

2008 йил март-июнь ойларида - Фарғона давлат университети ўқитувчиси;

2008-2009 йй. - Фарғона политехника институти “Ўзбекистон тарихи” кафедраси ўқитувчиси;

2009-2012 йй. - Фарғона политехника институти “Ўзбекистон тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси;

2012-2018 йй. - Фарғона шаҳар ҳуқуқшунослик коллежи директори;

2018 й.  -  ҳ.в. - Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи.

Жуманиёзов Нодир Худайбердиевич

Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи

1982 йил 07 ноябрь куни Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманида туғилган.

2003 й. Қорақалпоқ давлат университети (кундузги), 2005 й. Тошкент давлат юридик институти (магистратура), 2013 й. Корея Республикаси CHUNG-ANG CAU университети (докторантура)ни тамомлаган.

Илмий даражаси Ph.D (ҳуқуқ соҳасида).

2005 – 2006 йиллар Адлия вазирлиги Маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси;

2006 йил февраль-май ойлар Адлия вазирлигининг Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси;

2006-2007 йиллар Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси;

2007-2013 йиллар Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бош маслаҳатчиси;

2013 йил май-июль ойлар Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бўлим бошлиғи;

2013-2017 йиллар Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг бўлим бошлиғи;

2017 йил июль-декабрь ойлар Хоразм вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

2017-2018 йиллар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Халқаро алоқалар бошқармаси хориж меҳнат бозори таҳлили бўлими Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари шубаси мудири;

2018 йил январь-апрель Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи;

2018-2019 йиллар Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармасининг бошлиғи;

2019 йил сентябрь-октябрь ойлар Адлия вазирлиги халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи в.в.б.;

2019-2020 йиллар Адлия вазирлиги халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи;

2020-2021 йиллар Хоразм вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

2021 йил 09 февралдан Давлат хизматлари Агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!